Ҳунармандлар кўргазмасини ташкил этиш таклиф қилинди
Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш доирасида бугун ҳунармандчилик соҳасидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди. Соҳадаги тадбиркорлар мутасаддиларга ўз муаммоларини билдириб, таклифлар ҳам келтирди.
Хусусан, шаҳрисабзлик тадбиркор аёл Юлдуз Мамадиёрова ҳам ҳунармандларга, ҳам давлатга яхшигина даромад келтирадиган таклифни берди. У Ўзбекистонда Америкада ўтказилаётган каби ҳунармандлар кўргазмасини ташкил этишни таклиф қилди. Бу орқали мамлакат ҳам, ҳунарманд ҳам катта даромад кўришини таъкидлаган.
Айтишича, Американинг Санта-Фе қишлоғида ўтказиладиган кўргазмага бутун дунёдан одам боради. Ҳунармандлар конкурслар билан бориб, савдо қилади. Шу каби кўргазма ўзимизда ҳам очилса соҳада анча ўсиш бўларди.