Бож киритиб рақобатни чеклашни сўрашдан ҳазар қилиш керак
Савдо-саноат палатаси томонидан ҳунарманд-тадбиркорлар билан ўтказилган бугунги учрашувда Хитойдан олиб кирилаётган матоларга божларни ошириш таклиф қилинибди.
“Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш керак”, “ички бозор хорижий давлатлар томонидан эгаллаб олиняпти” деган важлар билан протекционизмни ёқлаш ҳамон давом этаётгани ачинарли ҳол. Бу қанақадир янги юқумли касалликка ўхшайди.
Шу пайтгача имтиёз ва преференция сўраб, фойдаланиб келганлар, шундаям рақобатга чидамай, давлатдан рақобатчиларни чеклаб, бозорни ёпиб беришни талаб қилишлари нормага айланди, қолди.
Рисоладаги тадбиркор, соғлом бизнес эгаси авваламбор, имтиёз сўрамайди, қолаверса, рақобатчиларни чеклаб беришни эмас, барча учун тенг имкониятлар ва қонун устуворлигини талаб қилади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рақобатга дош бера олмаётган бўлса, импортни чеклаш ва янги тақиқлар ҳақида ўйлашга шошилмаслик, аксинча, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари сифатини яхшилаш, таннархни пасайтириш устида ишлашлари лозим.
- https://t.me/kunuzofficial/149438@kunuzofficial