30K345Telegramda ochish
Импорт маиший техника учун Картель божи жорий этилади Олигархия ва монополиялар назоратидаги Ўзбекистон бозорлари очилади, деб асло умид қилманг. Ўзбекистон ҳукуматининг бир минораси ЖСТга аъзолик учун самимийдек кўринаётган жараёнларни давом эттираётган пайтда, унинг иккинчи минораси протекционизм сиёсатини янада мустаҳкамлаш ҳаракатларини тўхтатаётгани йўқ. Демак, бу йўлда Ўзбекистонга маиший техника импорти учун антидемпинг божлари қўлланиши мумкин. Ёпиқ протокол билан берилган топшириқларга кўра, маиший техника воситаларини Ўзбекистонга импорт қилишда ўртача 10 фоизлик антидемпинг божини жорий этиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, Божхона қўмитаси республикада ишлаб чиқариши ўзлаштирилган электротехника ва электромаиший маҳсулотлар импорти учун божхона тўловларини ҳисоблашда хос ставка методи қўлланиши (фоиздаги асосий ставкадан ташқари, миқдор учун ҳам ставка қўлланади) устидан назоратни ўз зиммасига олади. Электротехника соҳасида фаолият юритувчи йирик корхоналар ва экспортёрларни «ваколатли иқтисодий операторлар» рўйхатига киритиш амалиётини жорий этилади. Яъни, нормал дунёда қонун билан тақиқланган Картель келишувлари шундай ном билан Ўзбекистонда легаллаштирилади. Бу айтайлик ўзи очиқ бозорда 300 доллар турадиган сифатли кондиционер таклифи мавжуд бўлсада, Картелнинг "маҳаллийлаштирилган" ва 400 долларга сотилаётган кондиционерини, қашшоқлаштирилаётган ўзбекистонликлар 450 долларга сотиб олишга мажбурланади дегани. Бойсевар ҳукумат, ўзи олигарх ва монополистлар фойдасига таланиб камбағаллаштирилган ўзбекистонликларни биратўла қашшоқлаштиришда давом этади. Паразит ва лаънати Картель фойдаси учун аждарҳо божлар, нотариф тўсиқлар, солиқ имтиёзлари, давлат харидларида хорижда ишлаб чиқарилган товарларни тақиқлаш, маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт товарларининг нархидан 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда преференциялар, кафолатли харидлар ҳам етарли бўлмаяпти. Уларнинг очофат кўнгли энди қўшимчасига Картель божларини истамоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin