23K122Telegramda ochish
Ўз конларини шимоллик оғаларига бурғулатаётган Ўзбекнефтегаз Каспий денгизидаги конларни ўзлаштирмоқчи Яна ўша сериалми деманг. Ҳа, яна. Бу сафар Ўзбекнефтегазнинг режаларини вазир Қудратов пропаганда канали ТАСС орқали ошкор қилган. Қудратовга кўра, Ўзбекнефтегазнинг Озарбойжонда газ қазиб олиш лойиҳаларига кириш якуний босқичга кирган. Энди "Ўзбекнефтегаз" Каспийда нефть ва газ конларини ўзлаштирмоқчи" дейилган пиар сериалнинг аввалги сериялари билан танишинг: 2023 йил: Ўзбекнефтгаз Озарбайжонда учта конни ўзлаштиришни бошлашни режалаштирмоқда. "Афсуски, маълумотлар махфийлиги сабабли номларни айта олмайман… Кузда лойиҳани умумий амалга ошириш бошланади, келгуси йилда эса ҳақиқий ишлаб чиқариш жараёнлари бошланади". 2022 йил. Ўзбекнефтегаз ва SOCAR ҳамкорлигида Озарбойжон ҳудудида углеводородлар геологоразведкаси ва қазиб олиш имкониятлари қайд этилди. 2019 йил. Ўзбекнефтегаз ва SOCAR Каспийда нефть қазиб олмоқчи. 2017 йил. Ўзбекнефтегаз ва SOCAR конларни биргаликда ўзлаштиради. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекнефтегаз денгиз шельфида эмас, ўз конларини янада чуқурроқ қазиш ишларига шимоллик оғаларини ёки каррасига қимматига ишлайдиган пудратчиларни ёллаб келади. Кавказдаги лидерлик мавқеига эга SOCAR билан қанақадир сериалга айланган пиар протоколлар имзолаш эмас, нефть ва нефть маҳсулотлари импорти, заправкалар тармоғини очиш бўйича росмана ҳамкорлик қилиш керак. SOCAR'нинг Ўзбекистон бозорига кириши тобора энергетикамизни эгаллаётган шимолликлар ва пудратчи олигархлардан ҳимоялаш ва энергетик хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам зарурий қадам бўлиши керак. Ўзбекистон ёқилғи энергетика бозорида озарбойжон қардошлар билан бирга туркман ва қозоқ қардошларнинг фаол бўлиши миллий мустақилликни мустаҳкамлаш бўйича кечиктириб бўлмас стратегик вазифалар назаридан ҳам фавқулодда муҳим. Агарда шонли энергетикларимиз росмана қазиб олиш ва диверсификация ҳақида қайғураётган бўлишса, аллақачон бўшаб қолган қудуқларни қайта қайта бурғулатиб, пудратчиларни бойитиш ёки шимолга қарамликни ошириш билан эмас, масалан, 300 км наридаги қўшни Туркманистондаги "Галкиниш" газ конларида қудуқлар қазиш ва туркман газини етказиш ҳақида кўпроқ қайғуришлари керак бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin