Каррасига қимматлашаётган Ёшлик 1 кони лойиҳасининг учинчи фабрикасини битирмай, тўртинчи фабрикасини қуришмоқчи
2017 йилда туғилган, кейин Россиянинг Renaissance Heavy Industries МЧЖ пудратчилиги ва SFI Management Group бошқарувида бошланган лойиҳа 2021 йил баҳорида пудрат қироли Enter Engineering қанотига ўтказилган.
Коннинг ўзлаштирилиши ва мис бойитиш фабрикаси қурилиши қийматининг, хусусан, унга тинимсиз ўзгартиришлар киритиш орқали қимматлаб боргани ва бораётгани кўпчиликдан эътиборидан четда қолаётган бўлиши мумкин. Шунинг учун лойиҳа ўтган 5 йилда турли туман ўзгартиришлар киритиш воситасида қанчага қимматлаганини расмий ва меъёрий ҳужжатлар ёрдамида солиштириб кўрамиз.
2020 йил 10 январь:
2,7 млрд.доллар (I босқич)
2021 йил 30 декабрь:
4,5 млрд.доллар (I босқич)
2022 йил 28 декабрь:
4,8 млрд.доллар (I босқич)
2024 йил 15 февраль:
Ишга тушиши кечикаётган лойиҳа I босқичи энди иккита навбатга бўлинаяпти, лекин 7,2 млрд.долларгача кескин қимматламоқда:
4,6 млрд.доллар (I босқич, 1- навбат)
2,6 млрд.доллар (I босқич, 2- навбат).
2024 йил 16 май:
Ҳали Ёшлик 1 конини ўзлаштириш, 3- мис бойитиш фабрикаси ишга туширилмай, яъни I босқич ишлари фойдаланишга топширилмай туриб, 5,3 млрд.долларлик II босқич ишларига старт берилмоқда ва лойиҳанинг умумий қиймати энди 12,5 млрд.долларга етмоқда.
4,6 млрд.доллар (I босқич, 1- навбат)
2,6 млрд.доллар (I босқич, 2- навбат).
5,3 млрд.доллар (II босқич, 1-босқич).
Шундай қилиб, лойиҳа 4 йил ичида 4,7 баробарга қимматлаган (ўзи дастлаб I босқич муҳокамалари 1,9 млрд.долларлик инвестиция ҳақида бошланган). Лойиҳанинг қимматлаштириш серияси шу билан якун топмаслигига ишонч йўқ.
Эслатиб ўтамиз, "Ёшлик» мис конини ўзлаштиришнинг биринчи босқичи якунига етказилиб, 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-мисни бойитиш фабрикасини ишга тушириш" ўтган йили сентябрда юз бериши керак эди.
2021 йилда лойиҳа Enter Engineering назоратига ўтказилганида, кескин қимматлашган лойиҳанинг асосий ҳимояси ўлароқ лойиҳа ўз муддатида ишга туширилиши рўкач қилинган.
Кўраяпсизки, вақтдан ҳам, қийматдан ҳам ютқазилмоқда. Каррасига.
Космосдан кўринадиган ҳайкал GTL ортда қолдирилди, деб энди бемалол айтса бўлади.
- https://lex.uz/ru/docs/3314127?otherlang=1#5490822lex.uz
- https://lex.uz/docs/4829169?ONDATE=27.05.2020lex.uz
- https://lex.uz/docs/4689644lex.uz
- https://lex.uz/uz/docs/5801123lex.uz
- https://lex.uz/docs/6329448lex.uz
- https://lex.uz/ru/docs/6801272lex.uz
- https://lex.uz/pdfs/6930159lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/7989@the_bakiroo
- https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/25/project/gazeta.uz