Шу ёздан қолса, кейинги йилга қолиб кетади
Энергетика ислоҳотларининг старти, хусусан тарифларнинг оширилиши аввалдан кутилган муддатларда юз бермайди. Балки бу янги приоритет вазифаларнинг кун тартибига чиқарилиши муносабати билан муддатнинг бироз сурилишидир.
Лекин нима бўлгандаям, ислоҳотларнинг бошланиши учун энг қулай фурсат бу - ёз ойлари, макроиқтисодий шароитлар нуқтаи назаридан ҳам, ижтимоий кайфият нуқтаи назаридан ҳам, таъминот-технологик мезонлар нуқтаи назаридан ҳам. Бу ёздан кечикилса, демак вазифа кейинги ёзгача сурилади. Ҳали тарифлар масаласи бу фақат бозор йўлидаги биринчи қадам холос. Кўраяпмизки, йилдан йилга вазият қулайлашаётгани йўқ, янги ва янги, ҳеч ким кутмаган, прогноз қилмаган "қора оққушлар" рўпарамиздан учиб чиқмоқда.
- https://t.me/minenergy_uz/5441@minenergy_uz