Ойлик газ лимити энди кунлик газ лимитига айландими?
Журналист Шокиржонов Самарқанд вилоятидаги метан заправкаларга жорий этилаётган газ лимити ҳақида ёзмоқда. Заправкаларга ўрнатилган лимит кунлик.
Августнинг иккинчи ярмидан аввал вилоятларда, кейин Тошкент шаҳрида газзаправкаларда пайдо бўлган узун навбатлардан кейин Энергетика вазирлиги метан заправкаларга, август ойи учун уларнинг талабларига асосан белгиланган лимитга кўра газ етказиб берилаётганини маълум қилганди. Яъни вазирлик заправкаларга ойлик лимит борлигини феълан тан олганди. Энди буёқда кунлик лимит деган чеклов ҳам чиқмоқда.
Табиийки, иккитагина ноқулай савол пайдо бўлади:
Биринчидан, газзаправкаларга кунлик ва ойлик лимитлар қайси қоида ва методология асосида белгиланади? Лимитлаш учун қанақадир норматив ҳужжат мавжудми? Методология очиқми? Танишса бўладими? Агар очиқ методология бўлмаса, газни ким, қайси қўл тақсимлайди? Қайси чиновник? Вазирми? Замминистрми? Ҳудудгазми?
Иккинчидан, лимитлар агар вазирлик айтаётганидек, талаб доирасида ва чекловларсиз ўрнатилаётган бўлса, айтайлик, соат 12да лимити тугаб қолган газзаправка қўшимча лимит сўраса бўладими? Қўшимча газ бериладими? Қанчада берилади? Масалан, Шокиржонов келтирган рўйхатда соатига минг кубдан кўп газ сотаётган газзаправка учун лимит 7 соат ўтмай тугайди, қолган 17 соат заправка ва ҳайдовчилар нима қилиши керак?
- https://t.me/shokirjonov/5426@shokirjonov
- https://minenergy.uz/uz/news/view/3211minenergy.uz