20K104Telegramda ochish
"Деразадан эмас, мўридан чиқарилсин" Туркманистон ўз фуқаролари учун хорижга чиқиш ва хориждан қайтиш қоидаларига навбатдаги ўзгартиришларни киритмоқда. Энди хорижга чиқмоқчи бўлган туркманистонликлар юқумли, тери-таносил касалликлари бўйича текширувдан ўтишга мажбур. Текширувдан ўтганлиги ҳақидаги маълумотнома кўрсатилмаса, хорижга чиқишга йўл қўйилмайди. Хориждан қайтганлар эса текширувдан ташқари яна 2 ҳафта карантинда ўтиришга мажбур бўладилар. Мустақил Туркманистон маъмуриятининг ҳар бир янги авлоди ўзидан олдингиси яратган биқиқликни янада торайтириш билан банд. Беихтиёр эски латифа эсга тушади: Ҳаёти давомида халқига фақат ёвузлик, кулфат ва бебахтлик келтирган пошшолардан бири ўлаётиб, валиаҳд ўғлига васият қилипти: - Ўғлим, тахтга ўтиргач, шундай қилгинки, халқ ўлимимдан кейин мени яхши сўзлар билан эсласин, ортимдан фақат дуо қилсин. Шундай қилиб, пошшо омонатини топширипти. Ўғил тахтга ўтириши билан отасининг "ўликларни эшикдан эмас, деразадан чиқариш тўғрисида"ги фармонини бекор қилипти. Янги фармонга кўра, ўликлар энди деразадан эмас, мўридан чиқариладиган бўлипти.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin