Эртадан чегаралардаги карантин чекловлари бекор қилиниши эълон қилинди
Маълум қилинишича, агар Ўзбекистонга келувчиларнинг вакцинация сертификати ёки вакцинация паспорти бўлса, ПЦР-тест талаб қилинмайди.
Қозоғистон ва Тожикистон билан пиёда (ерусти) чегара ўтиш пунктларидаги мавжуд, шу кунгача амалда бўлган чекловлар олиб ташланади (икки мамлакат фуқаролари учун пиёда чегараларни кесиб ўтиши бўйича ўзаро тақиқлар мавжуд эди) .
Мана энди Махсус комиссияни ҳам тугатса бўлаверади. Роппа-роса 2 йиллик сабабли, сабабсиз, ақлли, ақлсиз, соққали, соққасиз, мазмунли ва кўпинча абсурд чекловларга ниҳоят барҳам бериладиган кўринади.