Post Scriptum
Идеалда, агар Махсус комиссия ростанам Ўзбекистонга келувчиларнинг комфорти ва мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни ўйлаганида, қарор тахминан бундай бўлиши лозим эди:
1) Мамлакатга келувчиларнинг 3 кун давомида амал қилувчи ПЦР тестлари бўлмаса ёки олинган ПЦР тестларнинг муддати ЎЗбекистон чегарасига етиб келгунча ўтиб қолган бўлса, улар учун чегара постларида пуллик экспресс-тестлар ташкил этилади.
2) Ҳар бир чегара пунктида Экспресс-тестлар ўтказувчи тиббиёт муассасалари номи сифат-нарх принципларига кўра конкурс асосида аниқлангунча, ушбу хизмат санитария-эпидемиология назорати томонидан бепул кўрсатилади.
3) Биз Ўзбекистонга келаётганингиздан мамнунмиз ва ташрифингиз кўнгилли ўтишини истаймиз.
Афсуски, бу янги Ўзбекистонда амалга ошиши мумкин бўлмаган рўё холос.
@the_bakiroo