18K84Telegramda ochish
Ўзбекистон ҳам чекловларни бекор қилмоқда. Фақат хорижликларга 10 июндан бошлаб хорижлик сайёҳлар Ўзбекистонга келишидан олдин манфий ПЗР тестга эга бўлиши, экспресс тест топшириши ҳамда эмланганлик ҳужжатига эга бўлиши бўйича талаблар бекор қилинади. Махсус комиссия (ҳалиям бор экан) қарорига кўра, бу мамлакатга авиақатновлар, чегарадош темир йўл станциялари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктлари орқали келаётган хорижлик сайёҳларга тааллуқли. Чекловларнинг бекор қилиниши хориждан қайтаётган ўзбекистонликларга таалуқлими ё йўқми аниқлик киритилмагани жудаям ғалати. Балки Махсус комиссия ўзбекистонликларни ҳалиям эпидемиологик ва бошқа сабабларга кўра хавфли деб ҳисоблар. Дунёда ўз халқини бошқалардан кўра ноқулай аҳволга туширадиган ва дискриминация чораларини кўрадиган яна қанақа давлатлар бор?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin