Октябрь ойида тижорат банкларида Муаммоли кредитлар қолдиғи қарийб 280 млрд.сўмга камайиб, 1 ноябрь ҳолатига 6 560 млрд.сўмни ташкил этган.
Қизиқ тарафи, Давлат банкларида муаммоли кредитлар қолдиғи 285 млрд.сўмга камайган бўлса, хусусий банкларда бу кўрсаткич 6 млрд.сўмга ошган.
Муаммоли кредитларнинг камайиши бўйича энг катта ўзгаришлар ҳукуматнинг молиявий агентига айланиб қолган асосий гигантлар - Миллий банк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Асакабанкда рўй берган. Бу муваффақият муаммоли кредитларни реал сўндириш ҳисобигами, реструктуризация эвазигами ёки турли воситалар орқали қайта молиялаштириш йўли билан амалга оширилганми, бир нима дейиш қийин.
Бир нарса аниқки, фаол кредитлашдан тийилиш бўйича чақириқлар ва коронакризис шароитида риск аппетитни жиловлаш лозимлигига қарамай, давлат банкларида кредит қўйилмалари қолдиғи жуда юқори суръатларда ошиб бормоқда.