Bahodir Ahmedov kanalidan
СНОС судлари учун бождан озод қилиш - адолатсизлик
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга тегишли ўзгартириш масаласи жойланибди.
https://regulation.gov.uz/uz/d/25147
Бождан озод қилиш масаласи классик мавзу - СНОС доирасида. Лойиҳа ташаббускори - Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Яъни, агар давлат ташкилоти "ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан" судга ариза киритадиган бўлса, бу учун бождан озод қилинади.
Ушбу лойиҳа ўтиб кетса, ҳокимликлар судда ютқазишдан қўрқмай қолади. Чунки агар ютқазса, отни калласидек давлат божини тўлаб сўппайиб суддан қайтишади. Яна матбуотга шармандаям бўлиши мумкин. Албатта, бундай мағлубият уларга ёқмайди.
Қандайни хоҳлашади: судга беришса➡️судда роса тадбиркор ёки фуқарони овора қилишса➡️тадбиркор чираниб вақтини кетказиб, адвокатларга пулини кетказиб ютиб чиқса➡️буни орқасидан ҳокимликка грамм зарар бўлмаса... Ҳа деса, "мендан нима кетди? Текин-у" деб кетаверса-а?
Йўқ суд сизларга текинга ишлайдиган малай эмас. Талабилар қонуний эканига уверенмисиз? Ютишизга ишонасизми? Кейин судьяларни, рақиб тарафни овора қилинг. Бўлмаса сизга бекорчи одам борми?