30K32Telegramda ochish
Лира қийматининг тушиши соғлом сиёсатга қайтилаётганидан ишора ҳам Кеча кун давомида Туркия лираси АҚШ долларига нисбатан 8%гача қийматини йўқотди ва бугун 23,35 нисоби билан бирмунча барқарор қолмоқда. MacroBS ўз постида Туркиядаги молиявий инқироз ҳолатида ечим – олтиндаги захираларни сотиш, дефолт ёки Халқаро валюта жамғармасидан ёрдам олиш эканини қайд этган бўлсада, лирани эркин қулашига қўйвориш вариантиям бор ва амалда шундай бўлмоқда ҳам. Бундай деб ҳисоблашга қатор асослар бор. Биринчидан, қора бозор ва банклараро бозор курси ўртасидаги фарқликлар охирги 3 кун ичида йўққа чиқди. Валюта бозорининг турли сегментлари яна бир маромда ва узвий ишлашга ўтмоқда. Иккинчидан, банклараро бозорда валюта сотиб олиш учун Турк банкларига қўйилган маъмурий ва бошқа оғзаки чекловларга барҳам берилган. Шунинг учун савдолар ҳажми ҳам ортмоқда. Учинчидан ва бу жудаям муҳим ишора, лира курсининг пасайишига нисбатан сиёсий баёнотлар берилмаётгани. Демак, аввал бўлгани каби қолган қутган захиралар лирани қувватлашга сарфланмайди, лирани сунъий ушлаб туришга маъмурий чоралар ва таиқилар қўлланилмайди ва рационал пул-кредит сиёсатига қайтиш мумкинлигига умидлар беради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin