21K87Telegramda ochish
Захираларнинг олтин қисми тоннажи камайишда давом этмоқда, валюта қисми пропорционал ўсаётгани йўқ Май ойида олтин-валюта захираларининг физик ҳажми яна 300 минг троя унциясига камайган. Олтин захираларининг қиймати қарийб 1 млрд.долларга 23,2 млрд.долларгача қисқарган. Май ойида ишлаб чиқарилган олтин билан ҳисобланганда 600-650 минг унция ёки 1,2 млрд.доллардан кўпроқ олтин сотилган бўлиши мумкин. Лекин олтиннинг эҳтимолий сотилган бўлиши захираларнинг валюта қисмини мувофиқ равишда кўпайтириб қолмаган. Валюта захиралари 158,2 млн.долларга кўпайган холос ва 10,1 млрд.долларни ташкил этган. Халқаро захираларимиз жами ой давомида 837,9 млн.долларга қисқарган ва 34,4 млрд.доллардан иборат бўлган. Олтин-валюта захираларининг таркибий ва қиймат ўзгаришлари сабаблари ва ўзгаришлар дельтасининг қайси йўналишларга сафарбар этилаётгани ҳақида изоҳлар берилаётгани йўқ. Захираларнинг бир қисми йўналтирилган бўлиши мумкин бўлган Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг чораклик молиявий ҳисоботларини эълон қилиш тўхтатилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin