19K13Telegramda ochish
Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми янги максимумларга етган 1 июнь ҳолатига халқаро захираларимиз 307,3 млн.долларга қисқариб, 70,6 млрд.долларни ташкил этган. Бунда захирларнинг валюта қисми 150,0 млн.долларга, олтин қисми эса 156,0 млн.долларга қисқарган. Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми ой давомида 280 минг унцияга кўпайган ва 13,6 млн.унцияга етган (май ойида олтин сотилмаган ёки жуда кам миқдорда сотилган). Бу очиқ маълумотлар мавжуд даврдаги янги максимум. Олтиннинг халқаро захиралардаги улуши 87,0%ни ташкил этмоқда. Олтин улуши юқорилиги туфайли, йил давомида котировкаларнинг турлича тарафга ўзгариши захиралар ҳажмига таъсир кўрсатувчи омил бўлиб сақланиб қолади. Май ойидаги яна эътиборли ҳолат — олтин котировкалари янги тренди шароитида, захиралардаги қимматли қоғозларнинг қиймати сезиларли - 1,3 млрд.долларга ошиб, 2,9 млрд.долларга етгани билан боғлиқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin