Олтин котировкалари ўсишдан тўхташи захираларимиз ўсишини секинлаштирган
Халқаро захираларимиз ўтган ой ҳам 50,0 млрд.долларга етмаган.
Май ойи давомида захираларимиз 410,1 млн.долларга ўсган ва 1 июнь ҳолатига 49,7 млрд.долларни ташкил этган.
Захираларнинг валюта қисми 411,9 млн.долларга кўпайган бўлса, захираларнинг олтин қисми пулдаги қиймати деярли ўзгармаган (+2,2 млн.доллар).
Захираларда олтиннинг физик ҳажми 30 минг унцияга камайган. Ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган олтин ҳисобга олинса, ўтган ойда 300-350 минг унция атрофида олтин экспорт қилинган бўлиши мумкин.
Эълон қилинаётган маълумотларда ФРРУ ликвид активлари қолдиғи ва динамикаси жой олмагани учун, захираларимиз таркибининг бутун ўзгариши картинасини тасаввур қилиб бўлмайди.