19K97Telegramda ochish
Барака топгурлар, 20 минг долларнинг калькуляциясини беринглар ёки тендер ўтказинглар! Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказига кўра (чиновниклар тилида ЦОДД), янги дейилган бекатлар фақат тўртта қозиқ ва томдан иборат металл конструкциялар эмасмиш. Янги бекатлар 200 доллар эмас, 20 000 доллар туришига далил ўлароқ, 24 соат ишлайдиган видеокузатув камералари, фавқулодда ҳолатларда 112 хизматига боғланиш имконини берувчи SOS тугмаси, автобусларнинг келиш вақтини кўрсатувчи LED экранлар ва электрон ахборот таблолари, мобил қурилмаларни қувватлаш станциялари, вендинг аппаратлари, қулай ўриндиқлар ҳамда бошқа инфратузилма элементлари билан жиҳозланармуш. Лекин биз нега бу саналганларни кўрмаяпмиз? Чингизхоннинг лашкаридек ўтиб, бузиб хонавайрон қилинган Муқимий кўчасидаги бекатларда? Бобур кўчасида? Истиқбол кўчасида? Хўп, шу саналганларнинг калькуляцияси қани? Тўртта қозиқ 500 минг сўм, томи 500 минг сўм, видеорегистратор 500 минг сўм…? Калькуляцияси йўқ бўлса, тендер ўтказинглар! Харажатларнинг манбаси қандай? Ким пудратчи? Материалларни ким етказаяпти? Қанақадир "хусусий шериклар" ҳақида гапирмаганингиз яхши. Қайси тадбиркор ёппасига бузилган бекат дўконлардан кейин сизларга хусусий шерик бўлади? Ким кафолат беради ҳозирги ҳоким тузган битимларни кейинги ҳоким бузиб, бекор қилмаслигига?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin