23K33Telegramda ochish
Бекатлар инсоний шароитга эга бўладими? Рақобат қўмитаси 2 800 дан ортиқ автобус бекатлари ҳолатини ўрганган. Ёзда қуёшдан, қишда ёмғир ва қордан ҳимоя қилмайдиган автобус бекатлари, айниқса пойтахт Тошкентда соққа қилиш ва бюджет ўзлаштириш манбаига айланиб бўлган. Ҳар 4-5 йилда бекатлар янги конструкциялар баҳона ўзгартирилади, энг ликвидли манзилларда дўкондорларга ижара ҳуқуқи қайта ва қайта сотилади. Айрим дўкондорлар борки, бекатдаги ҳуқуқни еттинчи марта сотиб олган. Яна бир ой ўтиб, пойтахтда 2 500та бекат янгиланади (айтаяпманку, бу ер сотиш даражасида соққали иш, балки бозор бузиб сотишдан ҳам фойдалироқ). Лекин таклиф этилаётган бекат типлари ўша-ўша: ёзда жазирама иссиқ ва зарарли нурдан, қишда совуқ ва ёмғир-қордан ҳимоя қилмайди. Имконияти чекланганлар учун ҳеч нарса ўзгармайди. Лекин бекатларда реклама жойлаштириш учун ижара ҳуқуқи сотилади. Бекат алмаштириш бўйича навбатдаги махсус операциянинг умумий қиймати маълум эмас (барча соққали ишлар ёпиқ қилинади). Хўп. Амалда ҳеч нарса ўзгармаётган бўлса, миллиардларни қайта ва қайта совуришдан не наф?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin