Қарз бўйинтуруғи кўлами даромадлар нисоби билан чекланади
Марказий банк тийиқсиз қарздорликни олдини олиш бўйича навбатдаги пруденциал талабларни жорий қилмоқда. Ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, энди банклар истеъмол кредитлари ва микроқарзлар беришда қарзнинг даромадларга нисбати кўрсаткичини ҳисоблашлари керак бўлади.
2026 йил 1 мартдан бошлаб агар қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) ўртача ойлик даромадини аниқлаш имконияти мавжуд бўлса, қарз миқдори даромаднинг 8 бараваридан, аниқлаш имкони бўлмаса — 5 бараваридан ошмаслиги керак. Ўзбанд шахслар учун бу кўрсаткич 8 баробар билан чекланади (рўйхатдан ўтганига 6 ойдан ошмаган қарздорларнинг кўпи билан 15 фоизига нисбатан истисно мавжуд).
Содда қилиб айтганда, эндиликда бонкалар ўртача ҳужжатланган даромадингиз 10 миллион сўм бўлса, 80 миллион сўмдан, ўртача ҳужжатланмаган 10 миллион сўм даромадингиз бўлса 50 миллион сўмдан кўп истеъмол кредитлари ва микроқарзлар ажратмайди.
Қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи хусусий тадбиркорларга берилган кредитларга ва таълим кредитларига тадбиқ этилмайди.