Қўл бошқаруви режимига қайтиш
Кредитлар бўйича риск шкалалари энди ипотека ва сифати пасайган кредитларни ҳисобга олмаганда, Низомда очиқ кўрсатилган ҳолда эмас, регуляторнинг ички қарорлари асосида белгиланади.
Яъни бу тўғридаги лойиҳалар ва қарорлар мазмуни, мақсади, асослантирилгани масалалари жамоатчилик кўзидан панада бўлади. Регулятор тижорат банклари, балки айрим банкларга риск шкалаларини ошириши, пасайтириши, алоҳида маҳсулотлар бўйича ўзгача шкалалар қўлланилиши, бу қачон рўй бериши кам сонли шахсларнинг хоҳишларига боғлиқ бўлиб қолади. Бу албатта банкларнинг прогнозлаштириш ва маневр горизонтларини қисқартиради, масала ва муаммолар ечимини тизимли эмас, шахсий контактлар орқали ечиш йўллари қидира бошланади.
"Кредитлар фоизи қанча юқори бўлса, риск шунча баланд бўлади" деган кўзқараш хато эканини жуда кўп такрорладик. Кўраяпмизки, Регулятор бу масалада жудаям қатъий позицияда қолмоқда. нафақат қолмоқда, энди бу сиёсатни очиқ эмас, ёпиқ режимда давом эттирмоқчи.
- https://lex.uz/pdfs/6423653lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/6026@the_bakiroo