Жаҳон банки: Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш 5,1 фоизни ташкил этади
Жаҳон банки “Европа ва Марказий Осиё минтақасининг иқтисодий шарҳи”ни очиқлади.
Янгиланган шарҳнинг Ўзбекистонга оид хулосаларида айтилишича, Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш 5,1 фоизни ташкил этиши (Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги ҳозирда прогноз қилинаётган энг юқори ўсиш) ва ўрта муддатли истиқболда
босқичма-босқич тезлашиши кутилмоқда. Россиянинг Украинадаги уруши ва Россияга қарши жорий этилган санкциялар билан боғлиқ транспорт логистикасидаги қийинчиликлар озиқ-овқат ва энергия нархларининг юқори бўлишига ва шахсий истеъмолни камайтиришга туртки бўлиб қолиши кутилмоқда.
Глобан молиявий институт мулоҳазаларига кўра, олтин ва мис экспортидан тушумларнинг ортиши, давлат инвестицияларнинг секинлашиши бюджет тақчиллигини ЯИМга нисбатан 3,3%гача қисқаришига олиб келиши мумкин.
Жаҳон банки Ўзбекистон ҳукумати ташқи қарзлар бўйича чекловларга амал қилишига ишонмоқда, умумий ташқи қарзнинг ЯИМга нисбатан 55%гача қисқариши прогноз қилинган.
Шунингдек, камбағаллик даражаси 12 фоизгача тушиши кутилмоқда.