20K60Telegramda ochish
Кутилмалар оқланмади Кредитлар бўйича риск шкалалари бирхиллаштирилиши бўйича ижобий кутилмаларимиз, афсуски, оқланмади. Марказий банк таваккалчилик даражаларини, деярли ўзгартиришсиз, фақат бу сафар асосий ставкага боғламаган ҳолда қайтадан тасдиқлади. Ягона ўзгариш хорижий валютада ажратилган кредитлар бўйича юқори риск даражалари энди 10 фоиздан бошланади. "Кредитлар фоизи қанча юқори бўлса, риск шунча баланд бўлади" деган кўзқараш хато эканини таъкидлашда давом этамиз. Регулятор банкларнинг капиталлашувига ундамоқчи бўлса, вазиятни риск шкалалар билан эмас, капиталга қўшимча буферлар киритиш билан тартибга солиши керак. Юқори риск шкалалари билан фаол кредитлашни тийиб туриш маъмурчилиги ҳам иш бермайди. Банклар янги ва янги усулларни топишда ва қўллашда давом этади. Энг ёмони, регуятор бозордаги реал ставкалар тўғрисида сувалган хира картинага эга бўлади. Табиийки, қарорларда чалғишлар кўпаяди. Қолаверса, бу йил банкларни фаол кредитлашдан тийиш ҳам шарт эмас. Асосий ресурс канали бўлган бюджет ва давлат фондлари имкониятлари жиддий чекланган. Ташқи қарз ва ресурслар эса ўта қиммат. Кредит портфелининг ўсиши ЯИМ номинал ўсишидан ортиб кетмайди, ўзгарса, фақат таркибий ўзгаришлар бўлади: Чакана кредитлаш фаолроқ, корпоратив кредитлаш сустроқ давом этади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin