28K232Telegramda ochish
Пул ўзлаштиришнинг 99 усули: Импорт кўмирда ишлайдиган яна учта ИЭС қуришмоқчи Импорт ва қимматлаштирилган кўмир орқали пул ўзлаштиришга айланиб кетган Ангрен ва Янги Ангрен ИЭСлари ўпқони етмаганидек, Ўзбекистонда кўмирга асосланган яна учта ИЭС қуришмоқчига ўхшайди. Ҳарқалай, самарасиз, лекин саноқсиз лойиҳалар генератори Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида шунақа режалар бор. Балки олигархларнинг "ишончли бошқарув" доирасидаги кўмир схемалари бошқа эҳтимолий шерикларга ҳам ёқиб тушгандир. Демак, янги режаларга кўра, Самарқанд, Фарғона ва яна Тошкентда умумий қуввати 2 Гвт бўлган учта иссиқлик станциялари қурилади. Станциялар кўмирда ишлайди. Қозоқ кўмирида. Кўмир Шубаркўлдан ташкиб келтирилади. Шунчаки ўзингизга тасаввур қилинг, Шубаркўлдан Самарқандгача деярли 1550 км. Фарғонагача 1600 км, Тошкентгача 1200 км. Иссиқлик электр станцияси учун қанча узоқдан кўмир келтирилса, шунча қиммат бўлади. Қанча қиммат бўлса, шунча кўп пул ўзлаштириш мумкин. Тўловини барибир шўрпешона ўзбекистонликлар тўлайдику. Ҳа, айтгандай. Асосий гап эсдан чиқипти. Шубаркўл ҳавзасидаги конларга асосан Шодиевлар оиласи нззоратидаги Eurasian Resources Group эгалик қилади. Оғизбирчилик давом этади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin