19K131Telegramda ochish
Қиш яқин! Очкўз олигархия ва оддий халқ уни турлича ўтказади Ҳукумат шаклланган анъанага кўра, 2022/2023 йиллар куз-қиш давридан эсон-омон ўтиб олиш учун тегишли қарор қабул қилган. Демак, келаётган қишдан баҳоргача талофатсиз чиқиш учун деярли 2 трлн.сўм сарфлаш режалаштирилмоқда. Иш ташкил қилиш яна ўша светофор принципларида - ҳудудларни "қизил", "сариқ" ва "яшил" рангларга ажратиш билан белгиланади. Агар сиз яшаётган ҳудудда, электр ва газ таъминотида муаммо бўлса, "дом"ларнинг ва "дом" бошқарувнинг молиявий ҳолати оғир бўлса, коммунал хизматлар бўйича халқ қабулхоналарига мурожаат тушган бўлса ёки олис ва бориш қиийн ҳудуд бўлса. деманг билингки, сиз "қизил" ҳудуддасиз. Чора-тадбирлар ичида кўзга дарров Ангрен ва янги Ангрен ИЭСларга 4,6 млн.тонна (ўтган йилдагидан деялрли икки бароварига кўп) кўмир етказиб бериш вазифаси тушади. Тўхтанглар, бу икки ИЭСни Қозоғистондан келган олигарх шерикларингизга ишончли бошқарувга топширмаганмидингиз? Нега ишончли бошқарувдаги ИЭСлар билан яна ҳукумат шуғулланиши керак? Ё каррасига қимматлаштирилган импорт кўмир бўйича янги ёпиқ келишувлар борми? Кўзни шиладиган яна бир нарса бу кўмир захирасини шакллантириш бўйича режалар. Демак, энг кўп (+300 минг тоннадан кўп) кўмир захирасини водий вилоятлари - Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари йиғиши керак. Бу дегани айни шу уч вилоятда қишда газ бўлмаслигига кафолатли ишорами? Қишга тайёргарлик доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг ярмидан кўпи куз-қиш мавсуми учун кўмир маҳсулотлари захирасига, яъни Ўзбеккўмирга йўналтирилади. Маълумот учун, Ангрен ва янги Ангрен ИЭСларини эгаллаб олганларга (Central Asia Energy) Ўзбеккўмир ҳам ишончли бошқарувга топширилган. Ижтимоий соҳалар учун мўлжалланган кўмир етказиб бериш яна оширилган. Демак, кўмир билан иситиладиган мактаб, боғча ва касалхоналар сони яна ошади. Фойдасини олигархия эмиб ётган кўмир захиралашга ва ишлатишга урғу янада ошаётгани ҳолда аҳолига суюлтирилган газни кафолатланган тарзда етказиб бериш прогнози яна камайтирилган. Эътибор беринг, ўтган йил билан солиштирилганида суюлтирилган газ истеъмолчилари сони 80 мингга ошгани ҳолда, етказиб бериладиган газ ҳажми 4 минг тоннага камайтирилган. Хусусан, олис ва бориш қийин бўлган қишлоқларга суюлтирилган газ етказиб бериш 80 фоизга қисқартирилади. Бу тенденция Назарбоев билан бирга шимолдаги қўшни давлатни шип-шийдам қилганларга кўмир саноати топширилганидан буён давом этмоқда. Дарвоқе, қарорда келаётган қишда кўмирдан, яъни ис газидан ўлаётганлар прогнози ёки кўмир билан иситиш оқибатлари профилактикаси кўзда тутилмаган. Йилига юз тонна олтин сотадиган, резиденциялари, самолетлари сони билан машҳур, ҳукумат аъзолари бизнес джетларда учадиган мамлакатда кўп қаватли уйларнинг туалетлари ташқарида, кўчада жойлашганини биров эшитса, барибир ишонмайди. Бу йил шундай "дом"лардан 191тасининг туалети таъмирланаркан. Туалети ташқарида бўлган "дом"ларнинг энг кўпи Жиззах вилоятида. Эътибор беринг, гап ўша домларнинг сув-оқава ва канализация қисмини таъмирлаш ҳақида эмас, ташқаридаги ерга қазилган ўрани таъмирлаш ҳақида. P.S. Гап фақат қишга тайёргарлик баҳона ҳар йилги миллиардларни самарасиз ишлатилишидамас, тор доирада ўзлаштирилишидамас. Шу қарорни қабул қилганлар келаётган қишда юз берадиган ис газидан ҳар бир ўлим ҳолатига жавобгарликни ўзига ва олигарх шерикларига олишлари керак. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin