28K141Telegramda ochish
Имтиёзлар бойларни янада бойитади, камбағалларни эса янада кўпроқ шилади Ўтаётган йил давомида ижтимоий тенгсизлик нафақат ижтимоий гуруҳлар кесимида даромадлар тақсимоти ва иш ҳақи миқёсида, ҳудудлар бўйлаб ҳам ўтишини, фарқликлар фақат ошиб бораётгани ҳақида кўп ёздик. Тенгсизликларни яратаётган омиллар борасида жуда кўп айтилди. Буларнинг энг асосийси даромадларнинг адолатсиз тақсимоти бўлса, иккинчиси имтиёз ва преференциялардир. Шу икки омил иқтисодий ўсишдан аҳолининг барча қатламларини баҳраманд этишга йўл қўймаяпти. ЯИМ ўсиши инклюзивлик хусусиятини йўқотган. Шу маънода Солиқ қўмитаси тақдим этган мана бу рақамлар фикрловчи одамларни даҳшатга солмаслиги мумкин эмас. Демак, 2022 йилнинг 11 ойи давомида жами 64,1 трлн.сўмлик солиқ имтиёзлари ўзлаштирилган. Имтиёзларнинг мутлақ катта қисми, яъни 41,5 трлн.сўми йирик солиқ тўловчиларга берилган. Йирик солиқ тўловчилар кимлар? Булар банклар, давлат назоратидаги асосан монопол компаниялардан ташқари бойлар, бойлар ва фақат бойлар. Рўйхат мана бу ерда. Иккинчи белги бу имтиёзларнинг энг катта қисми энг бой ҳудуд бўлган пойтахт Тошкентда ўзлаштирилгани билан боғлиқ. Ўзингиз солиштиринг. Тошкентга 9 трлн.сўмлик солиқ имтиёзлари берилган, Қорақалпоғистон (456,7 млрд.сўм) ва Сурхондарёда (561,7 млрд.сўм) эса 20 баробаригача кам имтиёзлар ўзлаштирилган. Эслатиб ўтамиз, саналган ҳудудларда даромадлар ўртасидаги фарқ фақат кенгайиб бормоқда ва 3 баробарга яқинлашмоқда. Саройлар ва кулбалар узоқ вақт ёнма-ён қололмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin