Гаровдаги мулкларнинг сотуви тезлашадими?
Кечаги йиғилишда Давлат раҳбари кредит қарзи ҳисобидан гаровни суд орқали ундириш жараёнининг тезкорлигини ошириш масаласига ҳам тўхталган.
Муддатида қайтарилмаган ўн триллионлаб кредитлар бўйича гаровнинг реализацияси қанча тез ва осон бўлса, кредитлар нархи шунча арзонлашуви ва имконли бўлиши оддий ҳақиқат. Шу билан бирга адолат масаласи ҳам, зеро гаровнинг ундирилиши қанча кўп чўзилса, ёмон қарздорларнинг товони яхши ва янги қарздорлар бўйнига тушишда давом этаверади.
Ҳар бир муаммоли кредит, сотилмаган гаров бу янги кредитни янада қиммат қилади. Суд жараёни, гаров ва мулк реализацияси 12-18 ой эмас, 1-3 ойгача қисқариши керак. Шартли айтганда, Ёмон қарздор эрталаб кўчага чиқиб кетаеганида қайтгунча гаровдаги мулкидан айрилиб, сотилиб кетиши мумкинлигини тушуниши зарур.
Шу маънода банк ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, ундирувга. қаратилган мулкларни тезроқ сотиш, суд орқали ундирув муддати, ортиқча келишув ҳужжатлари ва суд харажатларини кескин қисқартириш, гаров билан таъминланган қарзларни судгача ундириш амалиётини кенг қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги хурсанд қилади.
Айни бир пайтда бу ҳаракатлар биринчи марта эмаслигини ҳам тан олиш керак бўлади. Гаровдаги мулкларнинг тез ва осон сотилишини таъминлаш учун қонунчиликдаги ўзгартиришларга уринишлар аввалроқ етарлича қаршиликларга учраган. Бу сафар қандай бўларкин?
- https://t.me/the_bakiroo/5843@the_bakiroo