Чилонзордаги охирги ерли маҳаллаларни бузиш бошланади ва албатта, кўприк ва Сити қуришмоқчи
Халқ тилида "16- шифохона" дейиладиган касалхона рўпарасида, Дўмбиробод, Кичик ҳалқа йўли, Дилхуш 2-тор кўчаси кесишмалари оралиғида жойлашган йўлбўйидаги аҳоли хонадонларини "реновация" баҳонасида бузиб, дом қуриш режа қилинмоқда. Мазкур ҳудуд Чилонзорда қолган энг охирги ерли маҳаллалардан ҳисобланади.
Шунингдек, “Chilonzor City” замонавий турар жой мажмуасини ташкил этиш режалари эълон қилинмоқда. Чилонзор ситининг манзили очиқланмаган, балки бузилган маҳалла ўрнида, балки аввалроқ айтилганидек, Бунёдкор стадиони автостоянкаси - "инвесторларга" текинга топширилган 5,5 гектар ер ўрнида (шу жойнинг бозор нархи 30 млн.доллар атрофида). Чилонзор ситидан ташқари рўйхатдан яна Smart city ҳам ўрин олган. Ва умуман, қарорга киритилган 40та лоийҳадан камида 16 таси дом ва бизнес марказ қуришга оид. Маълумот учун, 10 ой аввал шаҳарнинг бош режаси тасдиқланмагунча янги қурилишларга мораторий эълон қилиниши таъкидланганди.
Қиммат кўприк ясаб, бюджет ўзлаштириш сиёсати давом этади. Бунёдкор шоҳкўчаси ва 2-Қатортол кўчаси кесишган чорраҳада (Сингапур менежмент институти олдида) йўл ўтказгич бунёд этишмоқчи. Абсурд шуки, бу лойиҳага ҳам "мунтазам вужудга келаётган тирбандликни инобатга олган ҳолда" деган ёрлиқ ёпиштирилган. Демак, ушбу тирбандлик энди триллион пул сарфлаб кейинги чорраҳага кўчирилади.
Шу ишларнинг ҳаммаси Чилонзорда замонавий усулларни қўллаган ҳолда камбағалликдан чиқариш соуси билан тақдим этилмоқда.
Лойиҳа тасдиқланса, ўзи бусиз ҳам оғир экология макони ҳисобланган Чилонзор бир неча йилларга улкан Чангкент ва автокентга айланади.
Камбағаллик вазирлиги ташаббуси билан чиқарилган Лойиҳа 1 декабргача муҳокамада бўлади. Киринг ва ўз муносабатингизни қолдиринг.
- https://regulation.gov.uz/uz/d/88886gov.uz
- https://t.me/Press_Secretary_Uz/2915@Press_Secretary_Uz