Чилонзорда реновация бошланадими?
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманларига ташриф якунлари бўйича жами 18 та объектда лойиҳа концепцияси ишлаб чиқилиши керак
Рўйхатга тушган объектлар қаторида Чилонзорда эскирган ва авария ҳолатидаги паст қаватли уйларни реновация қилиш ҳисобига замонавий турар-жой мажмуаларини барпо этиш вазифаси ҳам мавжуд. Қарорда Чилонзорнинг айнан қайси массивларида реновация амалга ошириши кўрсатилмаган. Паст қаватли уйлар (3 қаватгача) Чилонзорда Дўмбиробод, Ўзбекфильм, Хоразмий даҳасига туташ кварталлар ва Оқтепада сақланиб қолган.
2 йил аввал айнан Оқтепада 42та икки қаватли уй ўрнида реновация амалга оширилиши айтилганди.
Ҳукуматнинг 3 йил олдинги лойиҳа режаларида Чилонзор туманига тааллуқли бузиб қайта қуриш билан боғлиқ объектлар қўшилмаганди.