22K259Telegramda ochish
Ўзбекистонда ҳоким ёрдамчилари энг муҳтож қатламми? Ўзбекистон иқтисодиёти ҳеч ким сайламаган ва антиселекция маҳсули бўлган ҳокимларга қўшиб ҳоким ёрдамчилари армиясини ҳам катта ойлик бериб боқиши керак. Бу майли, чидаса бўлади. Лекин имтиёзларга нима дейсиз? Ҳоким ёрдамчиларига навбатдаги имтиёз - энди улар ОТМга суҳбат асосида қабул қилиниши мумкин. Ҳоким ёрдамчиларига бундан ташқари уй-жой харид қилиш учун 150 миллион сўмгача субсидия, турар жой ижараси харажатлари учун 600 минг сўмгача компенсация тўланади. Мукофот, устама ва ҳатто автомобиль совғаларини айтмайин. Шунчаки солиштириш учун, камбағалларга субсидия 32 млн сўмни, талабалар учун ижара компенсацияси 300 минг сўмни ташкил этади. Демак, Ўзбекистонда ҳоким ёрдамчилари масалан, чин етимлар, ёлғиз қариялар, ногиронлар каби экан-да. Твиттердаги сўровда ушбу гумон ҳозирча тасдиқланмоқда. 90% атрофидаги респондентлар ҳоким ёрдамчиларини энг кўп — чин етимлардан ҳам, ёлғиз қариялардан ҳам, ногиронлардан ҳам кўпроқ ижтимоий ҳимояланган деб ҳисобламоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin