36K707Telegramda ochish
Ҳоким ёрдамчиларига 150 миллион сўмгача субсидия берилади Ҳукумат қарори билан "Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида"ги низом тасдиқланди. Низомга кўра, республика вакилларига ва ҳоким ёрдамчиларига ипотека кредити асосида уй-жой харид қилиш учун 150 миллион сўмгача субсидия тўланади. Шунчаки солиштириш учун, масалан, оддий халқ вакилларига ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия миқдори 32 миллион сўм этиб белгиланган. Демак ҳоким ёрдамчилари оддий халқ вакилларидан кўра 5 баробар кўпроқ ёрдамга муҳтож деб ҳисобланилган. Ўзи бутун дунёда имтиёз ва преференциялар ногиронлар. имконияти чекланган ва ижтимоий муҳтожлар учун. Бизда эса акси, айнан ўзига тўқлар, бойлар ва олигархларга имтиёзларни тақдим этиш керак, деб ҳисобланилади. Ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари оладиган имтиёзлар фақат субсидия билан чекланмайди. Бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари учун турар жой ижараси харажатлари учун 540 минг сўмгача компенсация тўланади. Ўз шахсий автомобилидан фойдаланаётган республика вакилларининг 2 150 000 сўмгача бўлган транспорт харажатлари, бир ойда бир марта доимий яшаш жойига темир йўл транспортида бориб келиши учун харажатлари қоплаб берилади. Бундан ташқари ҳоким ёрдамчилари мукофот ва қўшимча иш ҳақи билан боғлиқ яна қатор имтиёзлар кафолатланмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin