23K171Telegramda ochish
Россия уруш эҳтимолини ҳаддан зиёд яқинлаштирди Кеча тунга яқин юз берган воқеалар хронологияси Россиянинг Украинага бостириб кириши эҳтимолини ҳаддан зиёд ошириб юборди. ДНР ва ЛНРнинг қўғирчоқ маъмуриятининг мазкур ҳудудлар аҳолиси Россияга эвакуация қилиниши ҳақида видеомурожаатлари очиқланди. Маълум бўлишича, видеомурожаатлар 16 февралдаёқ ёзиб олинган. Путин ДНР ва ЛНРдан эвакуация қилинадиган ҳар бир фуқарога 10 минг рублдан тўланишини эълон қилди. Россия пропаганда машинаси эвакуация жараёнини охирги чора ва катастрофа ўлароқ кўрсатишни бошлади. Барча пропаганда платформалари ёлғон портлашлар ва ёлғон ҳужумлар ҳақида маълумотлар билан тўлдирилмоқда. АҚШ разведкаси Россия Украина чегараларидан қўшинларнинг олиб чиқишни бошлагани уйдирма эканини, чегарада жамланган Россия армияси исталган вақт ҳужумга тайёр эканини маълум қилди. Президент Байден Россия Украинага ҳужум қилиш бўйича аниқ қарор келгани ва ҳужум яқин кунларда юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Байденга кўра Россиянинг мақсади Киевни қўлга киритиш бўлади. Уруш хавфи реаллашгани ортидан олтин нархи ўтган йил июндан буён биринчи марта 1900 доллардан ошди. Доллар/рубль курси, гарчи юқоридаги воқеалар банк ва биржа савдолари тўхтагандан кейин юз берганига қарамай, 77,40га етди. Агар агрессия юз берса, Ғарб Россияга нисбатан энг қатъий молиявий жазо ва санкцияларни қўллашни бошлайди, бунга жавоб ўлароқ Россия доллар (евро)га ва доллар (евро) билан боғлиқ транзакцияларга чекловлар киритиши эҳтимоли жуда юқори.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin