22K177Telegramda ochish
Солиқ имтиёзлари керакми? Эркин иқтисодий зоналарга қўшилиб олинг! Махсус иқтисодий зоналар тузиш ва уларнинг резидентларига айланиш аллақачон коррупцион даромад манбаига ва ҳукуматга яқин, ҳокимиятлар чўнтаги бўлган бизнеслар учун солиқ тўламаслик воситасига айланиб бўлгани ҳақида жуда кўп ёздик. «Ургут» эркин иқтисодий зонасини кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисидаги мана бу қарор фикримизни яна бир марта тасдиқлайди. Демак, Самарқанддаги Ургут ЭИЗ таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги (!) 22,3 гектар ҳамда Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги (!!) 37,4 гектар ер участкалари қўшилади. Э, тўхта, Ургут қаёқда-ю, Беруний қаёқда, Китоб қаёқда, дейишга шошилманг. Мақсадга қараб воситалар, қоидалар ўзгараверади янги Ўзбекистонда. Берунийдаги қайсидир бизнес эгаси, Китобдаги қайсидир бизнес эгаси, тепада кимларгадир алоқадор бўлса-ю, солиқ тўлайдими? Шундоқ лазейкалар турганда-я? Қонунларимизда махсус иқтисодий зона айни тегишли ҳудудга оидлиги тўғрисидаги моҳият қаёқда қолди деманг. Керак бўлса, тегишли кабинетларга йўл топилса, Сурхондарёдаги лойиҳаларни Ангрен Иқтисодий зонасига қўшиб беришади. Нега бунчаликка боришаяпти? Чунки ҳар бир вилоятда 100 тадан корхоналар учун йирик махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш тўғрисидаги мана бу абсурд лойиҳа ўтмай қолди. Шунинг учун буёғига ими-жимида Эркин иқтисодий зоналарни кенгайтириш манипуляциясини ишга туширишди. Эркин иқтисодий зоналарнинг 90 фоизида ҳатто сайти йўқ. Ургут ЭИЗ ҳам шу қаторда. Қолган 10 фоизида резидентлар тўғрисида маълумотлар ё келтирилмаган ёки тўлиқ эмас. Яъни ахборот ва очиқлик нуқтаи назаридан эркин иқтисодий зоналар у ерга кириб олинганидан кейин ёпиқ қозон ёпиғлигича қоладиган маконга айланиб қўлган. Кириб олинса кифоя. Эслатиб ўтамиз, эркин иқтисодий зоналар резиденти бўлиб олган субъектлар ер, мулк ва сувдан фойдаланганлик солиқларини тўламайди. Лойиҳа билан боғлиқ технология ва хом-ашё олиб киришда божлардан озод қилинган. Қўшилган қиймат солиғини соддалаштирилган ва тез муддатларда қайтариб оладилар. Қатор эркин иқтисодий зоналар резидентлари яна бошқа солиқлар, хусусан фойда солиғи тўлашдан ҳам озод қилинишган. 2023 йил Ўзбекистон бюджети учун жуда оғир келади ва буни январь ойидаёқ оғриғи сезилмоқда. Бюджетнинг даромад ва харажатлари 15 январгача очиқланиб борилдида, кейин фарқ катталишиб кетаётгани ҳақидаги мулоҳазалардан кейин бу тўғрида ахборот бериш ҳам тўхтаб қолди. Солиқ тушумлари билан боғлиқ вазият ўта мураккаб. Паразит бизнеслар қанча кўп солиқ тўламаса, унинг юки қолганларга, имтиёзларга эга бўлмаганларга, оддий аҳолига ва кичик бизнес елкасига тушавереади. Шунинг учун, токи эркин иқтисодий зоналар ва уларнинг резидентлари фаолияти мувофиқлиги тўлик тафтишдан ўтказилмагунича, янги зоналарни ташкил қилиш, кенгайтириш, янги резидентларни қабул қилишни тақа-тақ тўхтатиб туриш керак. P.S. Ургут ЭИЗдан кейин Ғиждувон ЭИЗни ҳам Ромитан тумани ҳудуди ҳисобидан кенгайтириш тўғрисида қарор чиқипти. Йўқ, буларни энди тўхтатиб бўмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin