25K80Telegramda ochish
Нега бошқа махсус иқтисодий зоналар IT Park'дан ўрнак олмайди? Махсус иқтисодий зоналар ташкил этиш ёки резидентга айланиб олиш имтиёз ундирадиган воситага айланиб қолган ҳақида жуда кўп тўхталганмиз. Зоналарга кирволиш бор, у ердан чиқариш йўқ. Фалон имтиёзхўр резидентлик талабларига жавоб бермай, лойиҳа мажбуриятларини бажармаган паразит субъектлар махсус иқтисодий зонадан чиқарилипти, деган ахборотларга кўзингиз тушмайди (чунки уларнинг бегонаси йўқ, шартли айтганда, қайсидир бири ҳокимники, қайсидир бири вазирники). Резидентларнинг ҳам, зоналар дирекцияларининг ҳам ҳисобдорлиги ноль даражада. Тепадаги эгаси ё ҳимоячиси йўқ бизнес устидан турли тажрибаларни хуш кўрадиган солиқчиларимиз ҳам негадир махсус иқтисодий зоналарни четлаб ўтишади (бюджет тешилиб ётган вақтда эътибор қаратишнинг айни вақти). Лекин Ўзбекистонда ўзининг қоидалари ва талабларига ўзи амал қиладиган, резидентларини доимий мониторинг қилиб, инвентаризациядан ўтказиб турадиган зона бор: бу IT Park. IT Park ҳар йили юзлаб янги резидентларни ўз сафига қабул қилади. Лекин ҳар йили ўнлаб, юзлаб субъектлар фаолият турлари бўйича ишламагани, мажбуриятини бажармагани, ҳисобдор бўлмагани учун IT Park резиденти мақомидан чиқарилади. Ўзи тизим шундай ишлаши керак. Балки муаммо махсус иқтисодий зоналар бошқаруви, яъни дирекцияларидадир? Балки масала зоналар бириктирилган вазирликдадир?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin