21K66Telegramda ochish
Солиқ имтиёзлари учун махсус иқтисодий зоналарга кириб олганлар қачон ҳайдалади? IT Park ҳар йили ўз резидентларини резидентлик критерияларига мос ё мос эмаслигини текшириб туради. Критериялардан ташқарида бўлган ёки мажбуриятларини бажармаганлар резидентлик ҳуқуқидан маҳрум этилади ва уларнинг солиқ имтиёзлари бекор бўлади. Бу йил ҳам яна 21 та юридик шахс IT Park резидентлиги сафидан чиқарилипти. Афсуски, шундай узвийлик ва талабчанликни имтиёз ундирадиган воситага айланиб қолган Махсус иқтисодий зоналарга нисбатан айтиб бўлмайди. Махсус иқтисодий зоналар ва уларнинг резидентлари инвентаризация қилингани ва уларнинг қонунчилик талаблари, резидентлик критерияларига мослиги ўрганилганини ёки қайсидир корхона имтиёзлардан маҳрум этилиб махсус иқтисодий зонадан қувилганини эшитганмисиз? Мен эшитмаганман. Бу ҳақда кўп ва хўб ёзилди. Лекин деярли реакция бўлгани йўқ. Тасаввур уйғонадики, ўзаро аффилланган ва яқин бўлган бизнесларни махсус иқтисодий зоналарда имтиёзхўрлик қилишда давом этишига ҳеч қандай эътироз мавжуд эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin