
Жаҳонда “Катта учлик” гуруҳига кирувчи АҚШнинг “Fitch Ratings” рейтинг агентлиги “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг ҳалқаро индикатив рейтингини “BB-” “Барқарор” даражада баҳолади ва Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтингига тенглаштирди.
“BB-”, яъни “Барқарор” даражаси кредит хавфлари эҳтимоли борлиги, бироқ компания инвесторлар ва кредиторлар олдидаги молиявий мажбуриятларини бажара олишини билдиради.
Ушбу баҳони беришдан олдин халқаро рейтинг агентлиги “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг нафақат молиявий-иқтисодий, балки бизнес стратегияси ҳолати, молиявий модель барқарорлиги ҳамда корпоратив бошқарув тизими ва бошқа йўналишлари бўйича ҳам чуқур ўрганиб, таҳлил қилган.
Реклама