Имтиёзли кредитлаш оқибатлари
Маҳаллий ҳокимияти имтиёзли кредитлашда доимий лаббайчи бўлган Андижон вилоятида банклар бўйича NPL 8%. Республика бўйича энг юқори кўрсаткичлардан. Хусусан, Булоқбоши туманида 72%, Андижон туманида 44%.
Маҳаллий ҳокимият раҳбарларини пайпоқдек алмаштиришни хуш кўрадиган Андижон Халқ банкида NPL 24%.
Бу ҳали йил якунидаги силлиқланган маълумотлар.
Имтиёзли кредитлаш машъали бўлган Халқ банки 2021 йилни 2,2 трлн.сўм зарар билан якунлаган. Бошқача айтганда давлат (солиқ тўловчилар берган) капиталнинг учдан бирини бир йилда ҳазм қилиб улгурган.
Микрокредитбанк кенгашининг мустақил аъзоси Беҳзод Ҳошимов твиттерда ёзаяпти:
"Пулнинг нархи қиммат Ўзбекистонда. Шунинг учун қолган ҳамма нарса ҳам қиммат.
Пулнинг нархига имтиёзли кредитлар ва имтиёзлар энг кўп таъсир қилади.
Ўзбекистонликлар ҳаётини фаровонроқ қилиш учун жуда осон йўқ - давлат имтиёзларни беришини тўхтатиш".