Расмий инфляция февралда ҳам пасайган
Ўтган февраль ойи инфляцияси 0,51%, йиллик инфляция эса 9,69%ни ташкил этган. Статқўм яна юздан биргача яхлитлашга қайтган.
Февраль ойида озиқ-овқатлар 0,6%га, ноозиқ овқатлар 0,5%га, хизматлар 0,5%га қимматлаган.
Озиқ-овқатлардан буғдой уни (0,9%), сут (0,8%), сариёғ (0,6%) ва шакар (0,5%) нархлари тезроқ ошган.
Мевалардан фақат мандарин, сабзавотлардан фақат картошка бироз арзонлашган. Қолган барча асосий мева-сабзавотлар нархида ўсиш кузатилган.
Ноозиқ-овқатлардан кийим (0,7%) ва пойафзал (0,9)га ошганини қайд этиш лозим.