Инфляция йилни пасайиш билан бошлади. Сюрприз: экспорти тақиқланган тухум яна арзонлади
2022 йилнинг январь ойи инфляцияси 0,9% (-0,1%)ни ташкил этган, йиллик инфляция эса 9,8%(-0.,08%)гача пасайган.
Январда озиқ-овқатлар 1,3%га, ноозиқ-овқатлар 0,7%га, хизматлар эса атига 0,5%га ошган.
Расмий статистиканинг ишонтиришича, январда тухум, гуруч, мол-гўшти, қўй гўшти, кунгабоқар ёғи, лимон, мандарин, банан арзонлаган.
Лекин сариёғ (+1,7%), буғдой уни (+1,3%), сут (+1,3%), шакар (+1,0%), пиёз (+2,4%), картошка (+1,9%) ва умуман маҳаллий мева-сабзавотлар нархи бўйсунай демаган.
Бутун Ўзбекистон январда энергия инқирозини бошдан кечирганига қарамай, энергетика билан боғлиқ хизматлар атига 0,1%га, транспорт хизматлари эса 0,3%га қимматлаган холос.
Кетма-кет имтиёзлар бериб борилаётганига қарамай, меҳмонхона хизматлари кескин қимматлаган (+6,7%). Етказиб бериш хизматларида ҳам нарх ошиши кузатилган (+1,9%).