Йил бошидан ҳисобланган расмий инфляция яна минимумларда
Январь ва февраль ойлари давомида нархлар расмий ҳисобларга кўра атига 1,36% даражасида ошгани қайд этилган. Бу 5 йиллик тарихдаги минимум.
Февраль ойининг инфляцияси 0,5%ни, йиллик инфляция эса 12,2%ни ташкил этган.
Февралда озиқ-овқатлар 0,7%га, озиқ-овқатлар 0,3%га, хизматлар эса 0,5%га қимматлаган холос.
Эътиборлиси, статистикамизда ун (-1,6%), кунгабоқар ёғи (-1,3%), тухум (-1,3%), мол гўшти (-1,2%), қўй гўшти (-0,7%) нархларида арзонлашишни кўра олишган.
Пиёз (+9,0%), гуруч (+4,0%), картошка (+2,4%) қимматлашишда давом этган.
Ижара нархларида ўзгариш бўлмаган.
Бензин 1,1%га, автомобиллар учун бошқа ёқилғилар 5,3%га, йўловчи ташиш хизматлари 1,9%га, товар ташиш эса 1,5%га қимматлаган.