Танзила Нарбаева: "Истеъмол кредити тўғрисида"ги Қонунга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар) учун ҳам истеъмол кредити ажратилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда
Истеъмол кредити ҳисобидан харид қилинаётган товарлар ва хизматлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бўлишига оид чекловларни олиб ташлаш, шунингдек, реализация қилувчи юридик ёки жисмоний шахс бўлиши мумкинлигини кўзда тутадиган "Истеъмол кредит тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиришлар масаласи 2-3 март кунлари бўлиб ўтадиган Сенатнинг 37- ялпи мажлиси кун тартибига киритилган.
Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Нарбаева твиттердаги саҳифаси орқали маълум қилмоқда.
Муҳокамаси жуда узоқ чўзилган қонун лойиҳаси бундан 40 кун аввал Қонунчилик палатасида маъқулланган эди.