80 бензин учун акцизнинг йил охиригача ноллаштирилиши бюджетга тушумларни 4 трлн.сўмдан кўпроққа камайтириши мумкин
Бюджет параметрларига кўра 1 февралдан 10%га индексациялангани, шунингдек, импорт, ишлаб чиқаришдаги ҳамда якуний истеъмолчига сотишдаги асосий бензин АИ-80 экани назарда тутилса, йил охиригача ноллаштириш қиймати бюджет учун 4 трлн.сўмдан кўпроққа айланиши мумкин.
2022 йил якунлари бўйича нефть маҳсулотларидан 576,6 млрд.сўм, охирги истеъмолчига реализация қилишдан 3 387,9 млрд.сўм акциз солиғи йиғилган.
Албатта, нархларни барқарорлаштириш учун бу керакли фавқулодда чора. Лекин рақобатни қўллаб-қувватлаш, импортчилар сони кўпайишини рағбатлантириш, нотариф ва техник талабларни юмшатиш масалаларига ҳам эътибор бўлиши зарур.
Алалоқибат ишлаб чиқариш, импорт, улгуржи ва чакана савдодаги монополлашган вазиятда акцизга чексиз муддат имтиёз бериш нархлар ўсишини тўхтатиб қололмайди, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда нархларни тиювчи бош омил бу рақобат муҳитини шакллантириш бўлиши зарур.
- https://telegra.ph/file/c1c6bf6f063b51a170f8b.jpgtelegra.ph
- https://t.me/Press_Secretary_Uz/2941@Press_Secretary_Uz