21K93Telegramda ochish
АИ-80 бензин учун "ноллаштирилган" акциз муддати якунланмоқда Ёдингизда бўлса, декабрдаги совуқлардан кейин 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш қарори қабул қилинган эди. Натижада ўтган даврда чакана савдода маҳаллий АИ-80 бензин 5700 сўмдан бошлаб, импорт АИ-80 бензин эса 6000 сўмдан бошлаб реализация қилиб келинди. 2023 йил 1 февралдан кучга кирган ставкаларга кўра, бензиннинг тоннасига 303 000 сўм, шунингдек, якуний истеъмолчига реализация қилинадиган бензин учун тоннасига 565 000 сўм акциз солиғи тўланиши керак бўлади. 2022 йилда нефть маҳсулотлари бўйича 577 млрд.сўм, ёқилғини охирги истеъмолчига сотиш бўйича 3 387 млрд.сўм акциз солиғи йиғилган. Мазкур солиқ маҳаллий бюджетни тўлдирувчи асосий манбалардан ҳисобланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin