24K101Telegramda ochish
Бойларнинг даромадлари шартли Кипрда ва корпоратив харажатларда яширинган Миркомил Холбоев ижтимоий тенгсизлик ошиб бораётганини акс эттирувчи Жини коэффициенти 2023 йилда 0,283дан 0,288га етганига қарамай, статистика бўйича энг бой кўрилган 10% фоиз аҳолининг даромадлардаги улуши 3,5%дан 3,4%гача қисқарганидан ҳайрон бўлмоқда. Албатта, бойлар камбағаллашиб қолгани йўқ. Ҳавотирланманг, 7 йилдан буён бойлар бойишда давом этишмоқда. Миркомилнинг ўзи таъкидлаётганидек, энг бой қатламга кирувчи селебритининг даромадлари расмийлаштирилмаган, шунингдек, ҳаёт тарзи миллиардерларникидан қолишмайдиган чиновникларнинг коррупцион даромадлари ҳам статистикада акс этмайди (7 йилдан бери пайсалга солиниб туя гўшти еган декларациялашга яна салом). Ўзи жуда муҳим аниқликни энг бой 10 фоизлик қатламнинг ички таркибий мундарижаси ҳам белгилайди. Яъни, янги Ўзбекистонда биринчи децил эмас, олигархия ва унинг хизматидаги шотир ва амалдорларни қамровчи, айтайлик, энг бой 1 фоиз қатлам мамлакат ресурслари ва активларини эгаллаб олиши ҳисобига жуда тез бойимоқда. Яна шунингдек, олигархия, айниқса бир неча давлатлар фуқаролигига эга олигархия даромадларини Ўзбекистонда эмас, хорижда ечади. Сингапурлик, кипрлик, чехиялик, россиялик "инвесторлар" ўзлаштирилган маржани фақат четга ҳайдайди ва табиийки, бу даромадлар статистикада акс этмайди. Яна бир омил бу бойларнинг истеъмол учун ўзлаштираётган даромадларини корпоратив харажатларда яширишдир. Яъни бойлар, айни бир вақтда бизнес эгаси ёки топ менежер сифатида жуда кўп йирик харажатларини, бу автомобиль сотиб олиш, бензин, поезд ва самолетларга чипта, саёҳат, ҳатто меҳмонлар билан ресторанларда овқатланишгача корпоратив харажатларга қўшиб утилизация қилади. Дарвоқе, кичик улушга эга, юқори ўрта синф ҳам шу биринчи децилда. Яъни, агар биринчи децилдан ўта бой қатлам улуши чегирилса, даромадлардаги улуши камайиб бораётганлар бу бойлар эмас, ўрта синф бўлиши эҳтимоли юқори. Буни аниқлаштириш учун бизга чуқур рақамлар керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin