25K92Telegramda ochish
Тармоқ уюшмаларида restart бошланмоқда Савдо саноат палатаси қанотига ўтган тармоқ уюшмалари менежментида янгиланишлар бошланаётган кўринади. Хабар беришларича, “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев ўз аризаси билан, Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ, лавозимидан озод этилибди. Уюшма раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб раиснинг ўринбосари Ф.Нурмухамедов тайинланган. Албатта, қайси тармоқ бўлмасин, бизнес эгалари уларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган кадрни ўзларига раҳбар қилишлари керак. Бу раҳбар биринчи навбатда ҳукумат олдида эмас, бизнес олдида ҳисобдор бўлмоғи ва соҳанинг муаммоларини ҳукуматгача етказиши зарур. Уюшмаларнинг нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланган палатага бирлаштирилиши ғоясининг маъно мантиғи ўзи шундан иборат. Яна шунингдек, тармоқ уюшмаларида барча учун тенг имкониятларни яратиш ва рақобат муҳитини рағбатлантириш бош қадриятга айланиши зарур.

Arxivda shunga yaqin