Ташқи савдо ва саноат ишлаб чиқариш статистикасини эълон қилиш тўхтатилдими? (Янгиланди)
Янги даврда шаклланган анъана ва статистик графикка кўра, ҳар ойнинг 20- санасига қадар саноат ва ташқи савдо (яна қурилиш, чакана савдо) статистикаси ва ҳисоботи эълон қилиб келинарди.
Бугун 22 августнинг иш кун тугади. Лекин статагентлик сайтида июль ойи якунлари бўйича на ташқи савдо ва на саноат статистикаси жойланди.
Мазкур маълумотлар иқтисодий вазиятнинг ишоралари ва тенденцияларини кузатиб бориш ва эртанги бизни кутаётган янги туб ва эврилишларни прогноз қилиш учун бўлмасада, ҳис қилиш учун жуда муҳим база ҳисобланади (гарчи фойдаланувчилар ва қайта ишлаш учун балки атайин ноқулай форматда тузилсада).
Табиийки, савол туғилади. Қани Ташқи савдо статистикаси? Қани Саноат статистикаси? Ё рақамлар ҳали келишиб бўлинмадими? Ё эълон қилишга рухсат тегмадими? Балки эълон қилиш умуман тўхтатилар?
Мана бюджет маълумотлари очиқланмасаям, 8 ойдан бери яшаяпмизку. Очиғини айтаверинглар, бунгаям кўникамиз.
P.S. Фаол фойдаланувчиларниинг айтишича, статмаълумотларнинг манзили ўзгартирилган. Энди статмаълумотлар пресс-релизлар қаторига жойлаштирилмоқда экан. Лекин бу ўзгаришларни излаш тизими орқали топа олмайсиз. Масалан, статагентлик сайтида "O‘zbekiston Respublikasining sanoat ishlab chiqarishi" деб қидирсангиз, сизга охирги маълумот ўлароқ май маълумотлари чиқариб берилади.