53K300Telegramda ochish
Иккита овоз билан ғолиб, 44 минг овоз билан мағлуб. Президентдан қўшимча квотага умид қиламиз Менинг йўлим лойиҳаси доирасида ғолиблар аниқланди. Бу сафарги натижалар жудаям қизиқ. Тошкент шаҳрида ҳаттоки 2 та овоз олган лойиҳа ҳам ғолиб бўлган. Умуман олганда, йўллари анча равон бўлган пойтахтда 15 та лойиҳа 100 тадан кам овоз йиққан бўлсада, ғолиб бўла олган. Йўллари абгор, чекка қишлоқларда минглаб, ўн минглаб овоз йиға туриб мағлуб бўлган ташаббуслар сони эса юздан зиёд. Фарғонада Ниҳол қишлоғи деярли 44 минг овоз тўплаб, Жиззахда Хонақоҳ қишлоғи ва Қашқадарёда Чувиллоқ қишлоғи 19 мингдан зиёд овоз тўплаб ютқазган. Хусусан, мен туғилган Йўламатол қишлоғи кўчаларини таъмирлаш бўйича ташаббус ҳам 4 мингдан кўп овоз йиққан бўлсада, кучли курашда ютқазди. Мана шунақа парадокс. Кўпчилик Давлат раҳбари кўп овоз йиғиб мағлуб бўлган ташаббуслар учун қўшимча квота ажратишини кутишмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin