26K220Telegramda ochish
Ҳам остидан, ҳам устидан: нега "хусусийлаштирилган" активлар олигархлар қўлига ўтгач, аввалгидек солиқ тўлашмайди? Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар "хусусийлаштирилган" йирик активлардан амалда ҳеч қандай тушумга эга бўлмаётганликлари, яъни тайинланган "инвесторлар" аслида триллионлаб турадиган активларни текинга олишаётган бир муаммо. Иккинчи, ундан кам бўлмаган муаммо "хусусийлаштирилган" активлар бўйича солиқ тушумлари нисбий камайиши билан боғлиқ. Буни аввалроқ солиқ юки ишончли бошқарувга берилган Ucell'да бошқа компанияларга нисбатан икки карра юқори экани мисолида тушунтирган эдик. Суратга қаранг. Бу 2019 йилдаги йирик 20та солиқ тўловчиларнинг рўйхати. Уларнинг орасида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ҳам бор. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳам бор. Лекин Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи аввал ишончли бошқарувга берилиб, кейин "хусусийлаштирилганидан" кейин бу рўйхатга бошқа қайтмайди. Давлат назоратида қолган Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи эса ҳалиям ТОПлар рўйхатида. (Рўйхатга синчиклаб қарасангиз ва кейинги йиллар билан солиштирсангиз, "хусусийлаштирилган" бошқа активлар ҳам олигархлар қўлига ўтгач, ТОП солиқ тўловчилар рўйхатидан тушиб қолганига ўзингиз ишонч ҳосил қилишингиз мумкин). Нега шундай? Текинга, совға қилиб берилгани етмагандай, мисли кўрилмаган солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилгани учунми? Лекин Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар бунинг эвазига нима олишди? ФНҚЗда ваъда қилинган модернизация талаби бажарилдими? 80 шиптирдан воз кечилдими? Нега ишлаб чиқариш мажбуриятларда кўрсатилганидек каррасига ошиши ўрнига каррасига пасайди? АҚШдагидан ҳам қимматроқ бўлган бензин арзонлашдими? Қачондир арзонлашадими? Ҳам остидан, ҳам устидан дегани шуми? Қўрқаманки, Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар уларга пировардида қарз ҳам бўлиб чиқмасин. Ўзбек чубайслари ва березовскийлари ёпиқ кабинетларда схемалар чизишда давом этар экан, буниям эплашади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin