555 млн. доллар ва 2 трлн. сўм миқдоридаги суверен халқаро облигациялар бўйича фоиз ставкалар дастлаб эълон қилинган 4,25% ва 15,25%дан сезиларли даражада пасайиб, савдолар якунида мос равишда 3,70% ва 14,50%ни ташкил этган.
Бозордаги ҳозирги ҳолатдан ва инвесторларнинг рискка кириши эҳтиёткорлиги барибир юқорилигича қолаётганидан келиб чиқилса, жойлаштирувни жудаям муваффақиятли, деб аташ мумкин.
Умид шуки, еврооблигациялар жойлаштирувидан тушган маблағлар бюджет харажатларини қоплашга йўналтириладими ёки танланган лойиҳаларни молиялаштиришгами, юқори даражадаги дисциплина ва самарадорликка алоҳида эътибор қаратилади.
Шу билан бирга еврооблигацияларни муомалага чиқаришдаги пиар жараёнлар харажатлари, роуд-шоу, андеррайтер ва консультантларга тўланган комиссиялар ҳақида очиқ ва тўлиқ маълумотлар тақдим этилса, янаям яхши бўларди.
@the_bakiroo