Еврооблигациялар жойлаштириш орқали жалб қилинган ташқи қарз қаёққа ишлатилади?
Ўзбекистон навбатдаги 750 млн.долларлик еврооблигацияларни жойлаштиришни бошлади. Еврооблигациялар 2та траншда:
- 500 млн.долларлик қисми – 10 йиллик муддат билан АҚШ долларида ва
- 250 млн.млн.долларлик эквивалентда 3 йиллик муддат билан ўзбек сўмида – чиқарилади ва облигациялар бўйича мўлжалдаги фоизлар долларда 4.25% ва сўмда 15.25% атрофида бўлиши кутилмоқда.
2021 йил бюджети дефицитининг 18,7 трлн.сўмлик қисми ташқи қарз маблағларини жалб қилиш ва еврооблигациялар жойлаштириш ҳисобига қопланиши эълон қилингани инобатга олинса, 750 млн.долларлик еврооблигациялар бюджет харажатлари сифатида ишлатилади, деб ҳисоблаш мумкин. Режаларга кўра, келаси йилда Ўзбекистон, афсуски, яна 1 млрд.доллар атрофида еврооблигация жалб қилади.
2019 йилда жалб қилинган 1 млрд.долларлик еврооблигацияларнинг 889 млн.доллари давлат банкларига депозит сифатида, 20 млн.доллари Агробанкка субординар қарз ўлароқ ва 90 млн.доллари Навоий-тоғметаллургия заводига ссуда кўринишида йўналтирилган эди. Яъни еврооблигация кўринишида жалб қилинган ташқи қарзнинг аксар қисми феълан ўта самарасиз давлат банклари орқали унданам самарасиз директив лойиҳаларга сарфланган. Таъкидлаш лозимки, еврооблигациялар орқали шаклланган лойиҳалар портфели шу кунгача расман ва очиқ эълон қилинмаган.
Еврооблигациялар кўринишида ташқи қарзларни жалб қилиш ва ундан фойдаланишда Ўзбекистон бугун дефолт ёқасида турган Замбия моделини такрорлаётгандек туялади. 2013 йилда еврооблигация жойлаштиришга киришган ва келиб тушган маблағларни ўта самарасиз лойиҳалар ва бюджет харажатларига сарфлаган Замбия бугун 3 млрд.долларлик еврооблигациялар бўйича мажбуриятларини бажаришда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда.
@the_bakiroo
- https://telegra.ph/%D0%8Ezbekiston-Respublikasi-Moliya-vazirligi-navbatdagi-suveren-hal%D2%9Baro-obligaciyalarning-boshlan%D2%93ich-foiz-stavkasini-ehlon-%D2%9Bildi-11-19telegra.ph
- https://t.me/the_bakiroo/1687@the_bakiroo
- https://lex.uz/ru/docs/4266914#4269647lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/1684@the_bakiroo